НОМЗОД НЕГА РАД ЭТИЛГАН?
2022-05-21 18:35:05 346
Фарғона вилояти Риштон тумани, “Булоқбоши” МФЙдан “Маҳалладагилар ўзлари маъқул кўрган кишининг сайлов учун номзодини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома юборишган. Бироқ рад қилинган” номли мурожаат бўйича Риштон туман маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси қуйидагиларни маълум қилади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-боб, 16-моддасига кўра, Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш, Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилиши белгиланган. Шунингдек ишчи гуруҳ
- фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни тайёрлайди ва туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга сайловдан камида ўн кун олдин тақдим этади. Ҳужжатларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг ўз номзоди кўрсатилишига ёзма розилиги илова қилинади;
- -туман ёки шаҳар ҳокими фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади ва ўзининг ушбу номзодлар бўйича асослантирилган хулосаларини кейинчалик ишчи гуруҳларга топшириш учун тегишли комиссияларга юборади;
- ишчи гуруҳ туман ёки шаҳар ҳокимининг хулосасини олганидан кейин фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига келишилган номзодлар ҳақидаги ахборотни сайловдан камида беш кун олдин фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўяди.
Булоқбоши МФЙ яшовчи фуқаролар томонидан таклиф этилган номзодлар маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш низомига тўғри келмагани боис уларнинг номзоди рад этилган.
Булоқбоши МФЙда маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови 24 май куни бўлиб ўтади.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi