#БРИФИНГ
2022-05-16 11:43:44 381
Бугун Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Риштон тумани ҳокимининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Азиз Мустафоқулов ва сектор раҳбарлари иштирокида брифинг ўтказилди. Унда туманимизда 2021 йилда уй-жой билан таъминаш борасида олиб борилган ишлар юзасидан маълумот берилди. Хусусан, биргина “Марказ” МФЙнинг ўзида Ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойлар массивларини барпо этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш юзасидан 18 та тўрт қаватли 400 тадан ортиқ хонадондан иборат турар-жой бинолари фойдаланишга топширилди бу ерда асосан ёшлар истиқомат қилишади. Айтганча, “Янги Ўзбекистон” мавзесида “Ёшлар гузари” ва “Марказ” МФЙ идораси ҳам жойлашган. Бундан ташқари, 150 ўринли болалар боғчаси ҳам ушбу мавзеда жойлашган.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли фармонига асосан “Нурафшон” массивида “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Фарғона вилояти филиали томонидан 2 дона 5 қаватли 60 хонадонли, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан 2 дона 5 қаватли 1 подъездли 50 хонадонлардан ҳамда вилоят ҳокими ташаббуси билан 5 дона 5 қаватли 1 подъездли 125 хонадонли, жами 235 хонадонлардан иборат турар-жой бинолари қурилиши олиб борилмоқда.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi