Фронт ортида меҳнат қилганлар ҳолидан хабар олинди

×

 2022-05-05 18:06:11    355

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизда ўтган азиз инсонларнинг хотирасини эъзозлаш, бугунги тинч, осойишта, дориламон кунларга етишимизда фидойилик кўрсатган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар, нуроний отахону онахонлар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш эзгу анъанага айланган.Ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларида кўтаринки руҳда ўтказиб келинаётир.Хотира ва қадрлаш тушунчалари замирида инсонга, унинг ҳаёти, шаъни ва қадр-қимматига чексиз эҳтиром туйғуси мужассам. Хотира ва қадрлаш кунлари арафасида бугунги тинч-осойишта ҳаёт, тўкинлик ва фаровонликка қандай оғир синов ва машаққатлар эвазига эришилгани хаёлимиздан ўтади. Шу йўлда қурбон бўлган миллионлаб юртдошларимиз хотирасига таъзим қиламиз. Бизга насиб этган мустақиллик, тинчлик ва осойишталикнинг аҳамиятини янада теранроқ англаймиз.Бугун Риштон тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Х. Хожихонов, бўлим бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, туман Нуроний жамоатчилик кенгаши раиси Т. Абдураҳмонов, туман ҳокими ўринбосари З. Умаровлар иштирокида фронт ортида хизмат қилган - Риштон тумани Тўда МФЙ Мактаб кўчаси 5-уйда яшовчи Тошболтаева Хадичахон ая ва Риштон тумани Зарариқ МФЙ, Зарариқ кўчаси 34-уйда яшовчи Ғаниев Тожибой отанинг  хонадонларига ташриф буюрилиб, холидан хабар олинди.Чиндан ҳам фронт ортида меҳнат қилганлар ҳам урушда қатнашганларчалик машаққатларга дучор бўлишгани тарихий ҳақиқатдир. Юртдошларимиз фронт ҳудудларидан кўчириб келтирилган бир миллионга яқин болалар, аёллар ва қарияларни қабул қилгани, уларга бошпана бергани, ҳатто охирги бурда нонини ҳам улар билан баҳам кўргани уларни ўз бағрига олиб, меҳр-мурувват кўрсатгани халқимизнинг одамийлик фазилатлари, олижаноблигининг амалдаги ёрқин ифодасидир.  


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab