Туманимизда умумхалқ хайрия ҳашари бошланди

×

 2022-04-30 11:50:18    299

PDF юклаш
Чоп этиш


Эрта тонгдан туманимиз бўйлаб "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бошланди. Унда барча  тумандошларимиз фаол иштирок этмоқда.Мазкур умумхалқ хайрия ҳашари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида ташкил этилди.Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, кенг жамоатчилик ушбу савобли ғоянинг ташаббускоридир.Ҳар йили баҳор фаслида, қутлуғ байрамлар арафасида яхши ниятлар билан ҳашар ўтказиш хайрли анъанага айланган. Президентимиз ташаббуси билан бошланган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси бу йилги ҳашарга ўзгача руҳ бағишлади, десак муболаға бўлмайди. Мевали ва манзарали дарахтлар кўчатини, турфа гуллар ниҳолларини ўтқазиш, чор-атрофни янада тартибли, тоза, озода ҳолга келтириш ишлари шу кунларда янада авж олган.Умумхалқ хайрия ҳашари доирасида маҳаллалар, турар жой мавзелари, кўп қаватли уйларнинг атрофини тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Зиёратгоҳлар, табаррук масканлар, болалар майдончаларини тозалашга алоҳида  эътибор қаратилмоқда. Ҳашар давомида эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларнинг хонадонларини саранжом ҳолатга келтириш ишлари ҳам кўзда тутилган.Қутлуғ Рамазон айёми арафасида бошланган умумхалқ хайрия ҳашари халқимиз меҳр-оқибати,  бирдамлиги, аҳиллигининг яна бир амалий ифодасидир.Кун давомида умумхалқ хайрия ҳашарига оид репортажлар, лавҳа ва хабарларни каналимиз орқали кузатиб боринг.
Сиз ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этинг!


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб