Ерлардан оқилона фойдаланиш борасида тушунтириш олиб борилди

×

 2022-04-29 16:20:38    435

PDF yuklash
Chop etish


Юртбошимиз томонидан аграр соҳадаги муносабатларини тартибга солиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон қарор имзоланди. Қарорга асосан фуқароларга Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш йўлга қўйилди ва ушбу ерлардан мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳалардан бирида таянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга ҳамда 2022 йил 1 март санасидан кейин хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига алоҳида устуворлик берилиши кўрсатилган. Риштон туман судлари Очиқ электрон танлов асосида ажратилган ерлардан оқилона фойдаланиш, шунингдек ер майдонларидан фойдаланишда ер қонунчилигини бузиш ҳолатларида маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик мавжудлиги ҳақида танлов ғолибларига индивидуал тартибда тушунтиришлар олиб борилди.


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab