Риштон туманида ўқув семинари давом этмоқда
2022-04-28 13:18:33 340
Маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозимига сараланган номзодларнинг фаолиятга самарали киришиш учун талаб этиладиган билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида 1-сонли касб-ҳунар мактабида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинига танлаб олинган номзодларга махсус ўқув семинар бошланди. Унда Олий таълим ташкилоти вакили А. Аҳмедоваа ва туман ҳокими ўринбосари М. Бекмирзаева, туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Д.Додобоева, туман адлия, прокуратура, ички ишлар бўлимлари масъуллари иштирок этишади.Маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаолларига туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Д.Додобоева хотин-қизлар ўртасида маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ва оилавий маънавий-ахлоқий қадирятларни мустаҳкамлаш мавзусида тингловчиларга маъруза қилиб тушунчалар бериб ўтди. Семинарда хотин-қизлар фаолларига яхши ўқиб, олган билим, кўникмаларини маҳаллада синаш, қўллаш, эрта ажримни олдини олиш, маҳалладаги тинч-осуда ҳаётни барқарор сақлаш каби муҳим масалалар юзасидан тавсиялар берилади.Шунингдек, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳам белгилаб олинди. Йиғилишда берилган саволларга мутахассислар жавоблар беришади.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi