Коррупция – жамият кушандасидир!

×

 2022-04-23 06:22:40    418

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида “давлат органлари ва ташкилотлари, корхона ва муасассалари ҳамда ўзини-ўзи бошқариш органларини коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш – энг устувор вазифа” лойиҳаси доирасидаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.Унда масъул ходимлари томонидан ишга қабул қилинганидан сўнг ҳамда муайян вақт ўтганидан сўнг, касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, бўлимда коррупцияга қарши курашиш фаол дунёқараш ва мустаҳкам фуқаролик нуқтаи назарини шакллантирадиган чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга қарши курашиш мавзусида ижтимоий тадбирларга ходимларни кенг жалб қилишга қаратилган масалаларни муҳокама қилинди.Тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, бугунги кунда коррупция фуқароларнинг ижтимоий адолатга, давлат органларига нисбатан ишончини сусайтиради, давлатнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади, қолаверса жамиятдаги маънавий муҳитни бузилишига олиб келади. Коррупция – бу мансабдор шахслар томонидан давлат ҳокимияти ёки бошқаруви ваколатларидан фойдаланган ҳолда шахсий манфаатларни ёки бошқа шахслар манфаатини кўзлаб содир этиладиган жиноятлар йиғиндиси эканлиги, айни дамда коррупцияга қарши курашиш барча давлат ва жамоатчилик ташкилотлари ҳамда молиявий муассасаларда устувор вазифага айланганлиги борасидаги кенг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.⚡️Коррупцияга қарши кураш маълумки, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси Ҳаракатлар стратегиясининг мантиқий давоми ҳисобланади ва унга кўра коррупцияга мойил бўлган соҳа ва йўналишларни аниқлаш, коррупция омилларининг олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакиллантириш Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадларидан бирига айланган.


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab