Хотин-қизлар фаоллари учун семинар ўтказилди

×

 2022-04-21 13:29:02    409

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Риштон тумани мажлислар залида янги жорий этилган маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозимида иш фаолиятларини бошлаган  ходимлар учун семинар ташкил этилди. Унда вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Гулчеҳрахон Жўраева, туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Муқаддасхон Бекмирзаевалар иштирок этишди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 март кунги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 81-сонли Фармони ва “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 146-сонли қарори,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 март кунги “Аёллар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, семинар давомида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичи ҳамда Хотин-қизлар балансини юритиш тартиблари бўйича ҳам тавсия ва кўрсатмалар берилди.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab