ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ РИШТОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 37-СЕССИЯСИ

×

 2022-04-20 17:30:55    468

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 2022 йил 20 апрель куни туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг  навбатдаги 37-сессияси бўлиб ўтди. Сессияга туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, туман ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда сессия кун тартибига масаласи қўйилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги қабулхонаси мудири, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилиндилар.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси талабига асосан 26-“Жалаер” сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Норматов Мухаммадиёр Абдусаломович сессия котиби этиб сайланди.

Сессияда 1- ва 2-масалалар - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги Халқ қабулхонаси ҳамда тумандаги ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар томонидан 2022 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳамда Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокими ёрдамчиларининг 2022 йил феврал ва март ойларидаги фаолияти самарадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туман Халқ қабулхонаси мудири  С.Додобоевнинг Ахбороти,

3-масала - Риштон тумани Адлия бўлимининг 2022 йил 1-чорагида  тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан туман Адлия бўлимининг Ахбороти,

4-масала - Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил биринчи чораги давомида одил судловни амалга ошириш борасида қилинган ишлари юзасидан суд раиси У. Эргашевнинг Ахбороти,

5-масала - Риштон тумани бўйича 2022 йил "Ташаббусли бюджет" жараёнининг 1-босқичи натижаларига асосан жамоатчилик фикри асосида шаклланган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг 2022 йил 8 апрель кунги 149-11-0-F/22 сонли Фармойиши 3-банди ижросини таъминлаш борасида туман молия бўлими бошлиғининг ўринбосари А.Раҳимжоновнинг Ахбороти,

6-масала - Кам таъминланган, ижтимоий аҳволи оғир бўлган фуқароларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш ва муаммолари ҳал бўлган фуқароларни рўйхатдан чиқариш юзасидан туман ҳокимининг 1-ўринбосари А.Мустафақуловнинг Ахбороти,

7-масала - “Аёллар дафтари”нинг 3-босчқичи давомида режалаштирилган ишларни амалга ошириш ва шаклланган рўйхатни тасдиқлаш юзасидан туман Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Бекмирзаеванинг Ахбороти,

8-масала - Фарғона вилояти Халқ таълими бошқармасининг 2022 йил 4 апрель кунги  04/967,  2022 йил 7 апрель кунги 04/1030 ва 04/1031 сонли хатларига асосан тумандаги 7, 53 ва 56 УУТ  мактабларини бўш турган директорлик лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар юзасидан туман Халқ таълими мудири Ш.Мадаминовларнинг Ахбороти тингланди.

Сессияда кўрилган барча масалалар юзасидан музокаралар бўлиб ўтди ҳамда Ахборот берувчилар депутатлар томонидан берилган саволларга қониқарли жавоблар беришди. 

Сессияда 8-масала юзасидан мактаблар бўйича энг кўп овоз олган номзодлар - Ўткиржон Тешабоев, Сайёджон Шаропов, Икромхўжа Эралиев ва Ботиржон Хамралиевларнинг дастурлари эшитилди ва депутатлар улар билан савол-жавоблар қилишди. Номзодлар билан ўтказилган савол-жавоблардан сўнг уларни директорлик лавозимига танлаш депутатлар томонидан очиқ овоз бериш йўли билан ҳал этилди.

Сессияда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шу билан халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг 37-сессияси ўз ишини якунлади.

 

Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 96 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab