"Китобхонлик ҳафталиги" Риштонда катта тантана билан бошланди

×

 2022-04-18 16:26:05    464

PDF yuklash
Chop etish


Туман ахборот-кутубхона марказида  сектор раҳбарлари иштирокида "Китобхонлик ҳафталиги"га старт берилди.Туманда иккинчи бор ўтказилаётган кенг кўламдаги ҳафталикнинг очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокимининг ўринбосари Зарифжон Умаров “Китобхонлик ҳафталиги”нинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, ушбу ташаббус маънавий юксалишга қўйилаётган дадил қадамлардан бири эканлигини таъкидлади. Тадбир давомида “Капалак” мактабгача талим ташкилотининг чиқишлари, китоб кўргазмалари иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди ва тадбирдан сунг “Заковат” интелектуал ўйини ташкил қилинди. Заковат ўйини баҳсли ва муросасиз ўтди.Жорий йил 18-23 апрель кунлари мамлакатимиз миқёсида ўтказиладиган “Китобхонлик ҳафталиги” давом этади.Риштонда старт олган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида туман миқёсида  “Энг яхши китобхон маҳалла”, “Энг яхши китобхон таълим муассасаси”, “Энг намунали китоб дўкони” кўрик-танловлари ўтказилади, тумандаги барча олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Энг китобхон талаба”, “Энг китобхон гуруҳ”, “Энг китобхон факультет” интеллектуал танлов ва ўйинлари ташкил этилади.


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 105 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab