АМАЛИЙ СЕМИНАР ҒЎЗАГА БИРИНЧИ ИШЛОВ БЕРИШГА БАҒИШЛАНДИ
2022-04-18 16:22:50 421
Уйрат ММТП ҳудудидаги “Шарифжон ўғли Аҳлиддин” фермер хўжалигида ғўзага биринчи ишлов беришга бағишланган амалий семинар бўлди.
Семинар ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров, вилоят сектор раҳбарлари, туман ҳокими ва туман сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.
Вилоят ҳокими дастлаб нуроний оқсоқоллар билан суҳбат қурди. Сўнг дала бошида фермер ва механизаторларга биринчи ишлов борасида тавсиялар берди.
- Далага кириб, кўчатларни кўриб, кайфият кўтарилди,-деди вилоят ҳокими.- Кўчатда гап кўп. У тўлиқ бўлса, айтилган ҳосил олинади. Албатта бундай кўчат олиш учун шудгор, яхши бўлиши керак. Кўп бор таъкидлайман механизатор сувчилар фермернинг икки қанотидир. Фермер бой бўлсин, ўшанда аъзоси, механизаторининг тўйини ўтказиб, уй солиб беради. Бунинг учун ҳосилдорликни кўтариш керак. 50 центнердан пахта олишни кўзланг. 50 центнер ҳосил олган фермер бемалол аъзоларига ёрдам бера олади. -дея давом этди вилоят раҳбари.
Семинар даомида механизаторларга пул мукофотлари тарқатилди. Уламолар қуръон тиловат қилиб, юртга тинчлик, деҳқончиликларга барака тилаб дуо қилдилар. Шундай улуғ Рўзаи Рамазон кунлари қилинган дуолар ижобат бўлади, иншааллоҳ.
Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi