Мurojaatnoma

 2022-04-16 16:29:25    618

PDF yuklash
Chop etish


Муҳтарам Президентимиз Олий Мажлисга ҳамда Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида мамлакатимиз тараққиётининг ҳар бир соҳасини чуқур таҳлил этиб, келгусидаги устувор вазифалар, юксак мақсадларни белгилаб берди.

2021 йилда иқтисодий ислоҳотларнинг пировард мақсади камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишдан иборат бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Айниқса, ёшлар ва аёллар дафтари ҳамда темир дафтарга киритилган оилаларга, “маҳаллабай”ишлаш тизими орқали, хонадонма-хонадон юриб, уларни кўникмаларидан келиб чиққан ҳолда, тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш ҳамда иқтисодий кўмак берган ҳолда даромадларини ошириш орқали уларни бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашлари учун тўғри йўлни кўрсатиб берди.

Белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида
Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 3 феврал кунги ПФ-6155-сонли Фармони билан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид 5та бўлим, 273та банддан иборат давлат дастури тасдиқланди.

Туманда жорий йилнинг январ-ноябр ойларида 2021 йил учун режалаштириб олинган ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар ижроси таъминлашга эришилмоқда. Хусусан, 2021 йилнинг 11 ойида

  • саноат махсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 440,0 млрд.сўмга ёки 120,5 фоизга ўсиб, аҳоли жон бошига 2,0 млн.сўмга;
  • қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1920,7млрд сўмга ёки 105,5фоизга, аҳоли жон бошига 9,3млн сўмга;
  • хизматлар кўрсатиш ҳажми 436,2 млрд сўмга ёки 117,3 фоизга, аҳоли жон бошига 2,6 млн сўмга тўғри келмоқда;
  • қурилиш ҳажми 138,2 млрд. сўмга ёки 143,7 фоизга, аҳоли жон бошига 636,5 минг сўмга бажарилди.

Туманда 2021 йилда умумий қиймати 114,7 млрд.сўмга тенг 48 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши ҳамда буларнинг негизида 532 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, ўтган даврда умумий қиймати 70,3 млрд.сўмга тенг 40 та инвестиция лойиҳалари фойдаланишга қабул қилиниб, 285нафар янги иш ўринлари яратилишига эришилди. Хусусан

Саноат йўналишида умумий киймати 23,7 млрд.сўмга тенг 13 та лойиҳалар фойдаланишга қабул қилиниб, 134 та иш ўрнилари яратилди.

Хизмат кўрсатиш йўналишида умумий киймати 36,3 млрд.сўмга тенг 22 та лойихаларфойдаланишга кабул қилиниб,125 та иш ўринлари яратилди.

Қишлоқ хўжалиги йўналишида умумий киймати 10,3 млрд.сўмга тенг 5 та лойиҳалар фойдаланишга кабул килиниб, 24 та янги иш ўринлари яратилди.

Туманда жорий йилда 12,0 млн.АҚШ долл.га тенг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш режаси белгиланган бўлиб, ўтган давр мобайнида 10,3 млн.АҚШ долл.га тенг хорижий инвестициялар ҳамда хорижий кредит маблағлари ўзлаштирилди. Белгиланган прогноз режа йиллик прогоз режага нисбатан 86 фоизни ташкил қилиб, йил якуни бўйича 100 фоизга бажарилади.

Ушбу йўналишда муҳтарам юртбошимиз томонидан қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, саноат ишлаб чиқаришида тайёр маҳсулот хажмини кўпайтриш мақсадида туманда фаолият юритаётган "RUSO'ZBEKTEKS" хорижий корхонаситомонидан 2021-2022 йиллар давомида умумий қиймати 22,0 млн.евро  бўлган “Тайёр Матолар ва Момиқ Сочиқлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши бошланди.Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1 100 та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

Ушбу йирик инвестиция лойиҳани амалга ошириш учун Европа мамлакатларидаги шу сохада технологиялар ва ускуналар ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар ўтказилди, хориждан мутахассислар жалб қилиниб, лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилди.

Бугунги кунда Германия давлатининг “SAURER”,  “TRUETZSCHLER”, “GENKINGER”, “HORNEX”, “XETMA”, “SCHMALE DURATE” ҳамда “ZSK”компанияларида ишлаб чиқарилган технологияларни сотиб олиш юзасидан шартномалар имзоланган.

Ҳозирда мазкур лойиҳа доирасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Хитой Халқ Республикаси иштирокида ташкил этилган қўшма "STAR ROSHIDON" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган янги лойиҳа доирасида плёнка ишлаб чиқариш ҳамда хайвон терисини қайта ишлаш корхонаси қурлиши бошланди. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 36,4 млрд.сўмни ва яратиладиган иш ўринлари 30 нафарни ташкил этади.

Туманда кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича ўтган даврда Навбахор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида14,0 гектар майдонда ишлар бошланди. Ушбу кичик саноат зонаси бош режасига асосан жами 57 та лотларга ажратилган. Бугунги кунда мазкур мазкур ҳудудда7,7 га ер майдонларида умумий қиймати 61,2 млрд. сўмлик 12 та лойиҳалар жойлаштирилди. Лойиҳалар ижроси натижасида 240 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Туманда хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобида бўш турган бинолардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида умумий қиймати 11,0 млрд.сўм бўлган 49 та лойиҳалар шундан хизмат кўрсатиш йўналишида 39 та, санота қурилиш материаллари ишлаб чиқарш йўналишида 10 та лойиҳалар амалга оширилиб, улар негизида 135 та янги иш ўринлари яратилди.

Жорий йилда туманда фаолият юритувчи саноат корхоналари томонидан қўшни ва узоқ хорижий мамлакатларга жами 11,7 млн.АҚШ доллари миқдорида саноат маҳсулотлари экспортга йўналтирилди.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab