Риштон лойининг сеҳри
2022-04-16 15:11:41 441
Маълумки, 4 апрель куни "Лухтак" Тожикистон давлат қўғирчоқ театри Фарғона вилоятига келган эди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги таклифи билан вилоятимизга ташриф буюрган театр жамоаси 4 апрелдан 15 апрелга қадар Фарғона, Қўқон, Марғилон шаҳарларида ҳамда Риштон ва Сўх туманларида бўлиб, Ҳотам Салимовнинг “Шўх малика” (“Озорная принцесса”) спектаклини намойиш этишди.
14 апрель куни Риштон туманига ташриф буюрган "Лухтак" Тожикистон давлат қўғирчоқ театри ходимлари даставвал “Халқаро кулолчилик маркази”да бўлиб, у ердаги уста-кулоллар билан суҳбатлашишди. улар томонидан ташкил этилган мастер классга гувох бўлишди. Шундан кейин меҳмонлар Равшан Тожиддиновнинг кулолчилик музейида бўлиб бу ердаги санъат асарларидан баҳраманд бўлишди. Айтиш жоизки, тожикистонлик меҳмонлар Риштон лойининг сеҳридан лол қолишди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi