Бўлажак тиббиёт ходимлари билан учрашув

 2022-04-15 19:27:59    431

PDF yuklash
Chop etish


Никоҳдан ажратиш масалалари ҳақида сўз юритар эканмиз, энг аввало Ўзбекистон Республикаси Конституцясига “Оила” 14-боби киритилиб, оиланинг жамиятдаги ўрни ва давлат муҳофазасида эканлиги қатъий белгилаб берилди.

Шунингдек, никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши алоҳида эътироф этилди.

Шунга кўра, ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, оила фуқаролик жамиятининг таянч нуқтаси, барқарор ва тинч тузилмасидир. Чунки, бу муқаддас даргоҳда нафақат инсон дунёга келади, балки у маънан ва ахлоқан тарбия топади.

Бугунги кунда оилавий ажримларни олдини олиш давлат миқёсидаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Ёшларни қонуний никоҳдан ўтишидан олдин мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши ва шу босқичда тиббиёт ходимларини тушунтириш ишларини амалга ошириб бориш келажакда ёш оилани мукаммал шаклланишида алоҳида ўрин эгаллайди. Шу мақсадда 2022 йил 13 апрель куни Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари О. Ҳасанов ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг раиси А. Разиков томонидан Риштон тумани тиббиёт бирлашмасида амалий семинар машғулоти ўтказди.

Семинар машғулотида, бўлажак тиббиёт ходимларига ўтган вақт давомида давлатимиз томонидан Давлат дастурлари билан она соғлиғини мустаҳкамлаш ва соғлом бола туғилиши масалаларига эътиборни кучайтириш, замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари, профилактика тадбирларини мунтазам ўтказиш ёрдамида амалда тиббий кўрикдан ўтказиш ва она ва болани парвариш қилиш тизими яратилганлиги, никоҳга кираётган шахсларнинг никоҳдан олдин тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш учун тиббиёт ходимларининг масъулияти кучайтирилиб, соғлом фарзанд туғилиши учун никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг муҳимлигини аҳоли кенг қатламлари онгига сингдиришга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ишларини мунтазам олиб бориш зарурлигини таъкидладилар.

Шунингдек, ҳозирда долзарб масалалардан бири бўлган коррупция масаласига эътибор қаратиб, коррупциянинг оқибатларини қонунда белгиланган кескин жавобгарликлар тўғрисида ҳамда чақалоқ савдоси  мавзуларида сўз юритдилар.

Семинар машғулотлари савол-жавобларга бой бўлиб, талабалар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар юзасидан берган саволларига асослантирилган жавоблар берилди.   

 


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 103 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab