ЖУРНАЛИСТЛАР КИЧИК САОНАТ ЗОНАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШИШДИ
2022-04-15 13:55:52 450
Бугун 2022 йил 15 апрель куни АОКА директори ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан Риштон туманида навбатдаги пресс-тур ўтказилди. Мазкур тадбирда туманимизда фаолият юритаётган журналистлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ва ҳоким ёрламчилари иштирок этишди.
Пресс тур қатнашчилари Риштон тумани Тўда маҳалла фуқаролар йиғинида барпо этилаётган “кичик саноат зонаси”даги ишлар билан танишишди.
Сўнгги пайтларда маҳалалларда аҳолини бизнесга жалб қилиш ва ижтимоий ҳимоя қилишда хужажларнинг янги “ўсиш нукталари”ни аниқлаш ҳамда драйвер соҳаларда оилавий тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш лойихаларини амалга оширишга эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, “Тўда” МФЙ худудидаги собиқ ММТП ва худудидаги ташкил этилган саноат корхоналари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда 2000 нафар ортиқ фуқаролар иш билан таъминланган.
Журналистдар шу жойда жорий йилда амалга оширилиши белгиланган умумий қиймати қарийб 70 млрд. сўмдан зиёд янги лойиҳалар билан ҳам танишидилар.
Бугун ушбу маҳалланинг қайси кўчасига кирманг, ҳунар ўрганаётган, оиласига даромад олиб келаётган ёшларни кўрасиз. Бугун ушбу маҳалланинг барча фуқароси меҳнат билан банд. Пресс-тур иштирокчилари кичик саноат зонасидаги жараёнлар билан танишишди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi