СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ХОРИЖЛИК САЙЁҲЛАР БИЛАН УЧРАШИШДИ

×

 2022-04-09 16:11:22    361

PDF yuklash
Chop etish


Сайёҳларни лол қолдираётган Риштон

Бугунги кунда туманимизга дунёнинг турли мамлакатларидан сайёҳлар келиши одатга айланган. Пандемия сабаблари улар сони камайган эди. Энди эса секин-аста сайёҳларнинг ташрифи ошиб бормоқда.

Бугун таниқли уста - кулол, Рустам Усмонов уй музейига Швейцария мамлакатидан бир нечта сайёҳлар келишди. Улар кулолчилик маҳсулотлари билан танишишдан ташқари, Риштон паловининг тайёрлаш жараёнларини ҳам мароқ билан томоша қилишди.

Фарғонага келган хорижлик сайёҳ ёки меҳмон албатта Риштон туманига ташриф буюриши одатга айланган. Чунки бу ернинг уста ҳунармандлари томонидан тайёрланаётган кулолчилик маҳсулотлари ҳар қандай кишини ўзига мафтун этади.

Риштон туманида яшаб меҳнат қилаётган кулоллик мактабининг етук вакилларидан бири – Рустам Усмоновнинг бу борадаги ишлари алоҳида таҳсинга лойиқ.

Унинг тайёрлаётган маҳсулотларнинг ўзига хослиги билан ажралиб туради. Оддий игна билан турли тасвирларни чизиб, ўймакорлик услубида ижод қилади. Унинг бир неча ноанъанавий усуллар, нақшлар ва тасвирлар билан ишлов бериш услуби барчани лол қолдиради.

Рустам аканинг уй-музейидан катта таассурот олиш мумкин. Музейда мураккаб ҳамда нафис нақшлар, ўзига хос услубда яратилган, табиат манзаралари туширилган турли кўринишдаги сержило идишлар ва кулолчилик буюмлари жойлашган.

Ушбу ташриф хорижлик сайёҳларда катта таассурот қолдирди. Улар таниқли уста кулол томонидан яратилган бир-биридан гўзал санъат асарларини катта қизиқиш билан томоша қилар экан ўзларининг ҳайратларни яшира олмади.

Швейцариялик сайёҳлар учун туман ҳокими ва сектор раҳбарлари билан учрашув кутилмаган ҳол бўлди.  Улар ушбу учрашувни мароқ билан қарши олишди.

-  Риштонликлар ҳамиша хорижлик сайёҳларни қабул қилишга тайёр, деди туман ҳокими. - Риштон кулолчилик маҳсулотлари бугунги кунда Европанинг бир қатор мамлакатларида харидоргир десам, муболаға бўлмайди. Сизларни туманимизда кўриб турганимиздан хурсандмиз.

Учрашув якунида хорижлик сайёҳлар туман ҳокимини Женева шаҳрига таклиф этишди.  

Айтиш жоизки, сайёҳлар Риштондан катта таассуротлар билан ўз ватанларига қайтиб кетишди.

Аброр Деҳқонов,                                                                                                                                Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети,                                                                                        Медиа ва коммуникация факультети 2-босқич талабаси



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 46 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab