Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги кенг нишонланди
2022-04-08 17:42:39 368
Республика Маънавият ва маърифат маркази Риштон туман бўлинмаси, Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 8 апрель куни тумандаги 18- умумий ўрта таълим мактабида буюк саркарда ҳамда давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 686 йиллигига бағишлаб «Амир Темур — Иккинчи Ренессанс ҳомийси» мавзусида маънавий-маърифий байрам тадбири ўтказилди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Риштон туман бўлинмаси вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этишди.Ўзбек давлатчилигининг тарихан шаклланишига Амир Темур қўшган буюк ҳисса, унинг сиёсий, дипломатик фаолияти билан боғлиқ жиҳатлар мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди. Таъкидланганидек, Ватанимиз тарихининг иккинчи Ренессанси Амир Темур ва темурийлар даврига тўғри келади. Ушбу даврда Соҳибқирон марказлашган давлат тизимини яратди, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, фан ва маданият равнақига жуда катта эътибор қаратди. Натижада шаҳарсозлик, меъморчилик, илм-фан, маданият ва санъат соҳалари жадал ривожланди. Халқаро савдо ва дипломатик алоқалар фаоллашди. Бошқача айтганда, ўлка дунёнинг энг буюк сиёсий, иқтисодий, маданий марказига айланди. Буюк саркарданинг давлатчилик ва дипломатия, ҳарбий маҳорат, бунёдкорлик, илму фан, санъат ва меъморчиликка оид қарашлари, ҳаёт, эзгу амаллар ҳақида билдирган фикрлари, ҳар бир масалада етти ўлчаб, эл манфаатини ўйлаб иш тутиш билан боғлиқ ибратли фазилатлари унинг «Темур тузуклари» асарида батафсил ёритилган. Ушбу асар ўлмас дурдона сифатида алоҳида қадр-қимматга эга. Амир Темурнинг адолатли жамият барпо этиш, халқ фаровонлигини таъминлаш, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга оид эзгу тамойиллари бугун юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий ислоҳотлар билан ҳамоҳанг экани алоҳида таъкидланди.
Жумладан, мамлакатимизда миллий давлатчиликни шакллантириш, халқни рози қилиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Тадбир давомида Амир Темурга бағишланган шер, қўшиқлар айтилди, айниқса умумий ўрта таълим мактабларининг ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчилари томонидан куйланган дилтортар қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки завқ бағишлади.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi