Вилоятнинг энг намунали сардорлар кенгаши аниқланди

×

 2022-04-06 14:40:59    411

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона шаҳрида ёшлар ишлари агентлиги, ёшлар иттифоқи, туман маънавият ва маърифат маркази ҳамда халқ таълими бўлими ҳамкорлигида анъанавий ўтказиб келинаётган “Энг намунали Сардорлар Кенгаши” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.“Камалак” болалар ташкилотининг мактаблардаги cардорлар кенгашлари ўртасида ташкил этилган танловда туман саралаш босқичларида ғолибликни қўлга киритган  жамоалар баҳслашди.Иштирокчилар сардорлар кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишларни бадиий чиқишлар орқали таништирди. Шунингдек, жамоалар бугунги кунда болалар ўртасида долзарб бўлган муаммолар ечими бўйича янги лойиҳаларини саҳнада кўргазмали воситалар орқали ҳимоя қилди. Бундан ташқари, жамоа аъзоларининг билимлари ҳам синовдан ўтказилди.Қизғин баҳс-мунозараларга бой беллашувда Риштон тумани 20-умумий ўрта таълим мактаб жамоаси биринчиликни қўлга киритди ва танловнинг вилоят босқичи ғолиби сифатида Республика босқичига йўлланма олди. Тадбирда ғолиб ва фаол иштирокчиларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab