“ДХХ кубоги”га старт берилди

×

 2022-04-04 13:36:22    359

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан янгича ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори, Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича  Республика комиссиясининг 2022 йил 18 мартдаги топшириғи ижросини таъминлаш, жумладан маҳаллаларда ёшларни маданият, санъат, спорт,  ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган беш ташаббусни жойларда кенг тарғиб этиш, уларни маънавий ва жисмоний баркамол қилиб турбиялашга қаратилган маънавий-маърифий, оммавий спорт тадбирларини ўтказиш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш режалаштирилган.

Риштон туманида спортнинг футбол, мини-футбол ва шахмат турлари бўйича “Давлат хафсизлик  хизмати раиси кубоги” мусобақасига старт берилди. Ушбу мусобақа туманимиз 71 та маҳаллалар ўртасида 4 та секторларга бўлинган холда апрел-май ойларида  тумандаги 16-30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилади.

Шу муносабат билан бугун Риштон туманида  футбол  бўйича “Давлат Хавфсизлик хизмати кубоги” спорт мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари З. Умаров иштирок этиб, мусобақада қатнашадиган барча ёшларга омад ва зафарлар тилади ҳамда мусобақани очиқ деб эълон қилди.

Туманда ёшлар билан манзилли ишлаш тадбирлари самарадорлигини янада ошириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида ташкилланган мусобақада маҳаллалар ёшлари катта қизиқиш ва фаоллик билан қатнашдилар.

Мусобақанинг дастлабки босқичи маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида, ҳудудий босқичи эса секторлар кесимида ўтказилади.

Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчиларига махсус кубок, тегишли даражадаги диплом ва медаллар, эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилади.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб