Риштон туманида 2022 йилги чигит экиш ишлари қизғин

×

 2022-04-02 06:23:46    334

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизга баҳор фасли қадам қўйиши билан, ернинг ҳадисини олган туманимиз деҳқонлари уруғ қадаш ишларига тайёргарликни бошлаб юборишди.

Риштон тумани ҳудудидаги фермер хўжалиги пахта даласида чигит экиш ишлари давом этмоқда. Ушбу жараёнларда туман ҳокими ҳам иштирок этмоқда.

Жорий йилда 5 минг 950 гектар майдонда пахтадан мўл ҳосил олишни ният қилган Риштон туманилик миришкорлар агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга астойдил бел боғлаганлар.

Бу тадбирни ўз муддатида якунлаш мақсадида 9 та чигит экиш отрядлари ташкил этилди.

Шунингдек, 60 дона сеялкалар ва 336 та бошқа қишлок хўжалиги техникалари сафарбар этилади. 

Шунингдек, "Русўзбектекс" пахтачилик кластери томонидан мавжуд ҳудудларга пахта парваришида агротехник тадбирларни сифатли амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида малакали мутахассислар, агрономлар жалб этилди.

Кўчма устахоналар, ёқилғи тарқатиш агрегатлари шай ҳолатга келтирилди. Мавсумни кеча-ю кундуз, узлуксиз давом эттириш, отряд аъзоларига муносиб меҳнат шароитини яратиб бериш мақсадида, кўчма ётоқхоналар ҳам ҳозирлаб қўйилди. Умуман олганда, чигит экишни оптимал муддатда якунлаш учун лозим бўлган барча техник ва ташкилий масалалар ҳал этилди.

Масъулиятли мавсум бўсағасида “Хўжа Илғор” зиёратгоҳида эҳсон тадбири ҳам ташкилланди. Қуръон тиловат этилиб, бошланажак деҳқончилик ишларига барака тиланди.

- Чигит экиш ишларини сифатли ва қисқа фурсатда якунига етказамиз, дейди туман ҳокими ўринбосари Б. Абдураҳмонов. – Риштонлик пахтакорлар жорий йилда ҳам ўз олдиларига юқори мақсадларини қўйишган. Бунинг учун уларга барча шароитларни яратиб берганмиз.

Бугун тумандаги барча пахтачилик фермер хўжаликларида иш қизғин.  Чигит экишни ўз муддатида якунлаш учун тинимсиз меҳнат қилишмоқда.

Аброр Деҳқонов,

Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети,

Медиа ва коммуникация факультети 2-босқич талабаси.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 177 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab