“НАВРЎЗ” БАЙРАМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2022-03-31 15:10:03    387

PDF yuklash
Chop etish


“Наврўз” янгиланиш ва муроса фасли бўлиб, у оилаларга  ўз мерос ва маданиятларини байрам қилиш, ўтган ўн икки ой ҳақида фикрга чўмиш ҳамда келажакка умид билан боқишга имкон беради.  Энг севимли, энг гўзал баҳор байрами ҳали-ҳануз  Риштонда ҳукмрон.

Бугун туманидаги 30-сон мактабгача таълим ташкилотида “Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат байрами" номли байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгашининг раиси Э.Абдуллаев, туман мактабгача таълим бўлими мудири М.Дадажоновалар иштирок этиб, барча тарбиячиларни Наврўз умумхалқ байрами билан қутладилар.

Тадбир доирасида "Миллий таомлар”, “Миллий либослар” ва “Миллий ўйинлар" номинациялари бўйича танловлар ташкил этилди. Мактабгача таълим ташкилоти ходимлари барча номинациялар бўйича фаол иштирок этдилар.

Риштон туманининг барча мактабгача таълим ташкилотларида янгиланиш ва яшариш айёми – “Наврўз” умумхалқ байрами сайллари турли тадбирлар, учрашувлар, сайллар кўринишида давом этмоқда.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 172 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab