Ислоҳотлар амалда: Деҳқончилик учун 10 йиллик ижарага ерлар ажратиб берилмоқда

×

 2022-03-30 14:59:06    639

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз Раҳбарининг топшириғи билан аҳолини қўшимча даромад билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли томонидан экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни рағбатлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, суғориладиган ер майдонларини аҳолига 10 йиллик ижарага бериш тартиби жорий қилинган эди.

Бунинг учун республикамизнинг ҳар бир ҳудудида маҳаллалар кесимида 10 сотихдан 1 гектаргача бўлган ер майдонлари аукционга чиқарилди. Аукционда иштирок этиш, ерни ижарага олиш тартиблари, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга ерларни ижарага олиш бўйича устунлик берилиши белгиланди.

Ўтказилаётган аукционлар натижаларига кўра ер майдонларини ютган фуқароларга ерларни ажратиб бериш ишлари давом этмоқда. Жумладан, туманнинг “Дашт Пандигон” ҳамда “Юқори Бешкапа” маҳаллаларида яшовчи бир гуруҳ фуқароларга, хусусан ишсиз, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга мутасаддилар томонидан 14 сотихдан ер майдонлари ўлчаб, ажратиб берилди.

Эндиликда фуқаролар ушбу ер майдонларида ўз деҳқончилик фаолиятларини йўлга қўйишлари, озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириб, қўшимча даромад олишлари мумкин.

Ер майдонлари тақсимланиши давомида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан фуқароларга 10 йил давомида фойдаланишлари мумкинлиги, ерларидан унумли фойдаланиши, бу орқали фуқароларнинг ўз-ўзини банд қилиши ва экин ерлари унумли бўлиши учун амалий кўникмаларини ошириб боришлари лозимлиги тушунтириб ўтилди.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab