Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тўғрисида янгиликлардан хабардормисиз?
2022-03-29 05:39:46 395
- Ўзбекистон Республикасида имтиёзли тоифадаги шахслар учун уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қонунчилик асосида бериладиган имтиёзлар ўрнига ойлик компенсасия пул тўловлари жорий этилган эди. Ушбу компенсация тўлови аввалги тартиб бўйича, шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ҳамда меҳнат фаолиятини олиб боришлигига қараб тўланган. Эндиликда 2022-йил 1-мартдан бошлаб компенсатсия тўлови, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъий назар тўлаб борилади. Бундан ташқари Ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсатсия тўлови жорий этилади. Бунда, ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахслар учун ҳар ойлик компенсатсия тўлови – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи, яъни 130 минг 50 сўм миқдорида тўланади; - Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи, яъни 289 минг сўм миқдорида қўшимча тўлов белгиланади. Бунда, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар нафақасига ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов пенсия ва нафақа тайинланган ташкилот орқали республика бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. - 2022 йил 9 февралдан бошлаб боқувчисини йўқотганлик пенсиясини янги асосларда тайинаш учун мурожаат қилган фуқароларга боқувчисини йўқотганлик пенсияси вафот этган фуқаронинг меҳнатга лаёқатсиз (фарзандлари) оила аъзоларига 18 ёшга қадар автоматик тарзда тайинланади ва тўланади. Амалда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиб келаётган вафот этган фуқаронинг меҳнатга лаёқатсиз (фарзандалри) оила аъзоларига пенсия тайинлаш муддат “Пенсия” ахборот тизимида автоматик тарзда фуқаронинг аризаси талаб этилмасдан 18 ёшга қадар узайтирилади. Ушбу тартиб Пенсия жамғармаси бўлимининг пенсия ва нафақалар тайинлаш комиссия аъзолари томонидан амалга оширилади. - Қонунга асосан вафот этган фуқаронинг меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари (фарзандлари) учун боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинлаш ва тўлаш муддати 18 ёшдан 23 ёшга қадар узайтирилади. Бунда фуқаро томонидан таълим ташкилотларида ўқиётганлиги тўғрисидага маълумотнома асосида амалга оширилади. Агар Қонун қабул қилгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўхтатилган бўлса пенсия тўлови қабул қилинган Қонун талаблари асосида фуқаронинг пенсияни тиклаш тўғрисидаги (фақатгина пенсияни тиклаш асосида (№2282 2-иловасидаги ариза асосида)) 2022 йил 9 февралдан пенсия тикланади. Агар фуқаро кечроқ муддатларда (мисол учун бир ой, икки ой ва ундан кўп муддатларда) мурожаат қилса Қонуннинг 47-моддаси иккинчи қисми (карантин даври) талаблари асосида пенсия тўлови 2022 йил 9 февралдан давом эттирилади. - Болаликдан ногиронлиги бўлган болага қаралган давр иш стажи сифатида инобатга олиш 16 ёшдан 18 ёшга қадар инобатга олиниши белгиланди. - Болани парваришлаш таътиларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йиллик давр пенсия ҳисоблашда иш стажи сифатида инобатга олиниши белгиланди. Бунда ушбу тартиб Қонун қабул қилинганидан кейин янги асосларда пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган фуқароларга автоматик тарзда болани парваришлаш таътиларида бўлиш вақти 6 йиллик иш стажи сифатида инобатга олинади. Қонун қабул қилингунга қадар пенсия тайинланган фуқароларга ушбу тартиб уларнинг фақатгина пенсияни қайта ҳисоблаш тўғрисидаги аризасига асосан бугунги кундаги амалда бўлган пенсияни ҳисоблаш тартибларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан қайта ҳисобланади ва пенсия миқдори фуқаро ариза берган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади. - “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, эндиликда доимий ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилади. Юқоридаги нафақа, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг касаллик рўйхатидан келиб қаровчилар рўйхати шакллантириб бўлинганидан кейин тайинланади. Бу нафақанинг янги тури бўлиб, олдин бундай нафақа йўқ эди.
Бундан ташқари, юқоридаги фармонга асосан, болаликдан эмас ҳаёти давомида ногирон бўлиб қолган шахслар хам эндиликда болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар билан тенг миқдорда нафақа олади. Яъни олдинги тартибга кўра, болаликдан ногиронлиги бўлмаган шахслар 440 минг сўм, болаликдан ногиронлиги бўлганлар эса 622 минг сўм нафақа олар эди. Эндиликда хар икки тоифадаги ногиронлиги бўлган шахслар хам бир хил яъни, 622 минг сўмдан нафақа олади.
Э.Юлдошев,
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Риштон туман бўлим бошлиғи
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi