Риштон тумани ИИБга янги раҳбар тайинланди

×

 2022-03-28 08:59:23    709

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган подполковник Ғофуров Зиёхидин Неъматжонович бошқа ишга ўтганлиги сабабли вазифасидан озод қилинди. Унинг ўрнига Риштон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига подполковник Ташпўлатов Ҳожиакбар Маматғозиевич тайинланди. Туман ИИБ биносида бўлиб ўтган таништирув маросимида Вилоят ИИБ бошлиғи Жўраев Муҳиддин Уткирович, туман сектор раҳбарлари иштирок этишди.  Маросимда 2018 йилдан буён Риштон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган подполковник Ғофуров Зиёҳиддин Неъматовичга самарали меҳнати учун миннатдорчилик билдирилиб, тантанали равишда кузатиб қўйилди. Шунингдек, Риштон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган Ташпўлатов Ҳожиакбар Маматғозиевич таништирилди. Подполковник Ташпулатов Хожиакбар Маматғозиевич 1981 йилда Фарғона вилояти Бағдод туманида туғилган, миллати ўзбек, оилали икки нафар фарзанди бор.Маълумоти олий, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини тамомлаган, маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос. 
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ2000-2004 йй.  - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси тингловчиси2004-2007 йй.  - Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ИИБ тергов бўлими терговчиси2007-2008йй.  - Фарғона вилояти ИИБ тергов бошқармаси терговчиси2008-2011 йй.  - Фарғона вилояти Бувайда тумани ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи2011-2011 йй. май  август - Фарғона вилояти ИИБ ташкилий-инспекторлик бўлими бошлиғи ўринбосари2011-2012 йй.  - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Олий академик курси тингловчиси2012-2017 йй.  - Фарғона вилояти ИИБ Ахборот маркази бошлиғи2017-2018 йй.  - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қайта тайёрлаш курси тингловчиси2018-2018 йй. февраль апрель - Фарғона вилояти ИИБ Ахборот маркази бошлиғи2018 -2022 йй.  - Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ИИБ бошлиғи2022 йил 26 март кунидан Фарғона вилояти Риштон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. 
Маълумот учун: Фарғона вилояти ИИБ Иккинчи минтақавий ҳудуд Риштон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ғофуров Зиёхидин Неъматжонович Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг Биринчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи лавозимига тайинланди.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab