Доруломонда аҳоли мурожаатлари ўрганилди

×

 2022-03-28 08:53:08    315

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманида сектор раҳбарларининг аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларини аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида ўтказилаётган сайёр қабуллари давом этмоқда.Туман ҳокими томонидан ҳудудларда фуқаролар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганмоқда. Доруломон МФЙда туман ҳокими ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси ва ҳоким ёрдамчиси иштирокида ўтказилган бугунги сайёр қабулда Гумбаз ва Доруломон маҳалларида истиқомат қилаётоган 30 нафар фуқаролар турли масалалардаги мурожаатлари билан иштирок этишди. Қабул давомида фуқароларнинг коммунал соҳа, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, банк кредити, уй-жой учун ер ажратиш, уй-жойни кадастрдан ўтказиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, тиббий хизмат ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.Ҳар бир мурожаат диққат билан эшитилиб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чоралари кўрилди. Бартараф этиш учун вақт ва маблағ зарур бўлган муаммолар тегишли идораларга топширилиб, аниқ вазифа ва муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинди. Банкдан кредит олиш, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, таълим, тадбиркорликни бошлаш каби масалалар бўйича одамларни қийнаётган муаммолар жойида кўриб чиқилиб ҳал этилгани аҳолининг давлатимиз сиёсатига, ислоҳотларнинг истиқболига ишончини янада оширди.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab