ОАВ ВАКИЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-03-24 16:32:14    420

PDF yuklash
Chop etish


Бугун 2022 йил 24 март  куни АОКА директори ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан Риштон туманида навбатдаги пресс-тур ўтказилди. Мазкур тадбирда туманимизда фаолият юритаётган журналистлар, блогерлар ва туман туризм бўлими бошлиғи иштирок этишди.

Пресс тур қатнашчилари Риштон туманидаги уй меҳмонхоналарида яратилган шароитлар билан танишишди.

Маълумки, Иқтисодиётнинг ривожи ва мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмининг ўсишида туризмнинг ўрни беқиёс. Сир эмаски, жаҳоннинг кўпгина давлатлари бюджетининг каттагина қисми халқаро туризм орқали келган даромад улуши ҳисобига шаклланади. Ўзбекистонда ҳам ушбу соҳани ривожлантириш ва шу йўл билан юртимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш бўйича катта имкониятлар мавжуд. Қувонарлиси, серқуёш ўлкамизга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мамлакатимизга ташриф буюрувчи меҳмонларнинг аксарият қисми юртимизнинг бой маданий-тарихий ёдгорликлари билан танишишга катта қизиқиш билдирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги «Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 631-сонли қарори асосида Риштон туманида ҳам хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қулай имкониятлар яратиш мақсадида оилавий меҳмон уйлари сонини ошириш бўйича кенг кўлмали ишлар амалга оширилмоқда.

Риштон тумани «Қози Аҳрор» МФЙ ҳудудида уста кулол Саиджон Аҳмедов томонидан 35 ўринли барча шарт-шароитларга эга, замонавийлик ва миллийликни ўзида мужассамлаштирган янги кўринишдаги уй меҳмонхона ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Риштон тумани ҳудудида жойлашган оилавий меҳмон уйлари ва унда яратилаётган имкониятлар, жумладан, қўшимча иш ўринлари ва меҳмонларга яратилаётган шарт-шароитлар таҳсинга лойиқ. Олиб борилаётган ислоҳотлар, албатта, вилоятимиз туризм салоҳиятини янада оширишда, ҳудудда саёҳатчилар сонининг кўпайишида ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашда асосий ўрин эгаллайди. Пресс-тур иштирокчилари ушбу меҳмонхона фаолияти билан яқиндан танишишди.

Пресс-тур иштирокчилари “Оқ ер” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Чинор плюс” мажмуасида давом этаётган бунёдкорлик ишларини ҳам кўздан кечиришди.

Риштон тумани Оқер МФЙ ҳудудида жойлашган мажмуанинг лойиҳа қиймати 37 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 12 млрд.сўм тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобига тўғри келади. Жорий йил июль ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган туристик мажмуада меҳмонхона, сауна, ёзги ва қишки бассейн ва бошқа хизмат кўрсатиш шахобчалари жойлашган бўлиб, Риштон туристик салоҳиятининг янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади. Ушбу мажмуага ёндош ҳудудда барпо этилаётган Кулолчилик марказида ҳам қурилиш ишлари якунига етказилмоқда.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab