Вилоят ҳокими Наврўз байрамида Абдулҳай ота Азизов ҳол-аҳволидан хабар олди
2022-03-23 17:07:33 381
Наврўз байрами муносабати билан вилоятимизда яшовчи 29 нафар Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг ҳол-аҳволидан хабар олинди, уларга Давлатимиз раҳбари номларидан байрам совғалари топширилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят Мудофаа ва Хавфсизлик тизимлари раҳбарлари, туман ҳокими С. Солиев Риштон туманида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдулҳай ота Азизов хонадонида бўлиб, отахонни ва оила аъзоларини Наврўз айёми билан табрикладилар. 98 ёшни қаршилаган Абдулҳай ота Москва остоналарида бўлган жангларда иштирок этган. Урушдан қайтгач, 53 йил халқ таълими соҳасида меҳнат қилган, соҳа ривожига қўшган катта ҳиссаси учун қатор орденлар билан мукофотланган. 3 ўғил, 4 қизни тарбиялаб уйли-жойли қилди. Бугун эса невара-ю чеваралар бағрида умргузаронлик қилмоқда.Ўз уруш хотиралари, ўтган даврларнинг қийинчиликлари, ҳаёт тажрибалари ҳақида вилоят ҳокимига сўзлаб берган отахон, бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиш кераклигини такрор-такрор таъкидладилар, Президентимиз томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган доимий ғамхўрлик учун миннатдорчилик изҳор қилдилар.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi