“Ассалом Наврўз-янгиланиш, меҳр оқибат ва қадр қиммат айёми!” номли байрам тадбири бўлиб ўтди

×

 2022-03-17 14:15:39    415

PDF yuklash
Chop etish


Наврўз байрами халқимиз ҳаётидан мустаҳкам ўрин эгаллаган, унинг руҳиятини, маънавий қиёфасини намоён этадиган азалий байрамдир. Шарқона янги йилнинг ва табиат уйғонишининг бошланиши, асл миллий ва ҳамиша ардоқли байрамимиз бўлган Наврўз юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик рамзи сифатида муҳим аҳамият касб этади. Она диёримизда табиатнинг уйғониш фасли кўнгилларга сурур ва тароват бағишлаб, беқиёс гўзалликларини намоён этмоқда. Тинч, осуда юртга байрамлар ярашади. Бугунидан мамнун, эртасидан кўнгли тўқ инсонларга хурсандчиликлар, шодиёналар татийди. Бу жойларда ташкил этилаётган байрам тадбирларида ҳам яққол намоён бўлаётир. Риштон туманида эрта тонгдан байрам шукуҳи ила тонг ёришди.  Наврўзни соғинган қалблар "Шинам" тўйхонасида жам бўлишди. Бугун туманимизда “Ассалом Наврўз-янгиланиш, меҳр оқибат ва қадр қиммат айёми!” деган ғояни ўзида мужассам этган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Суфҳонжон Солиев ва сектор раҳбарлари  тадбир иштирокчиларини, туман аҳлини  янгиланиш ва яшариш байрами Наврўз билан муборакбод этишди.

- Ушбу тароватли кунларда гўзал диёримизга барчамиз орзиқиб, соғиниб кутган Наврўзи олам кириб келмоқда. Минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байрам бугун қалбларимизга яна чексиз қувонч ва завқ бағишламоқда. Аввало сизларни, сизлар орқали байрам кунларида хонадонларимизга ташриф буюрадиган меҳмонларимизни фасллар келинчаги бўлмиш баҳор билан, азалий ва боқий байрамимиз – Наврўзи олам билан муборакбод этаман. Мана шундай улуғ айёмда нуроний отахон ва онажонларимизни, мунис опа-сингилларимизни, тумандаги ташкилот ва корхона раҳбар ходимларини, туманимиз ҳаётида тобора ҳал қилувчи кучга айланиб бораётган ёшларимизни яна бир бор Наврўз байрами билан чин қалбимдан табриклайман.  Ҳаётингиз баҳор тонгидек тиниқ, бахтли ва фаровон бўлсин, деди туман ҳокими табрик сўзида.

Тадбирда туманимизнинг таниқли хонандалари Валижон Қодиров, Рустам Мирзаев, ёш санъаткорлар, туман маданият бўлими ходимларининг чиқишлари барчанинг кўнглини тоғдай кўтарди. Бугунги тадбирда япониялик меҳмон ҳам иштирок этиб, риштонликларнинг бугунги айём билан қутлади.

Байрам шодиёналари тумандаги барча ҳудудларда, қишлоқ ва маҳаллаларда ана шундай кўтаринки руҳда давом этмоқда.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab