Ҳоким ёрдамчиларига замонавий компьютерлар топширилди
2022-03-17 06:00:05 513
Риштон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиларига замонавий компьютерлар топширилди.
Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида Ришон туманидаги 71 та маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчилари фаолият юритмоқда.
Улар томонидан қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, хусусан, сектор раҳбарлари билан биргаликда маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишларини белгилаш, хонадонбай асосида маҳалладаги ҳақиқий ижтимоий вазиятни аниқлаш, маҳалланинг “ўсиш нуқтаси” дан келиб чиқиб, таклиф этилаётган янги лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш, аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ўз навбатида, ҳоким ёрдамчиларининг иш самарадорлигини янада ошириш, улар учун муносиб меҳнат шароити яратиш ва замонавий анжомлар билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун туман ҳокимлигида ўтказилган учрашувда туман ҳокими иштирок этиб, маҳаллаларда иш олиб бораётган 71 нафар ҳоким ёрдамчисига вилоят ҳокимлиги томонидан тақдим этилган замонавий компьютерларни топширди.
Шунингдек, учрашувда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг аҳоли билан ишлаш борасидаги тажриба ва малакаларини бойитиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi