Ёшлар етакчиларига планшетлар топширилди
2022-03-17 05:58:08 655
Риштон туманидаги 71 та маҳаллада фаолиятини олиб бораётган ёшлар етакчиларининг иш самарадорлигини янада ошириш мақсадида уларнинг ҳар бирига замонавий планшетлар топширилди.
Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Рштон туманида ҳам ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмлари жорий этилди.
Ҳар бир маҳаллада иш бошлаган ёшлар етакчиларининг биринчи галдаги вазифаси 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар манфаатларини таъминлашга йўналтирилган манзилли дастурларни шакллантиришдан иборатдир.
Шу сабабдан, туманимиздаги ёшлар етакчиларининг иш самарадорлигини янада ошириш, улар учун муносиб меҳнат шароити яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ёшлар етакчилари билан бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими ўринбосари ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан маҳаллаларда иш олиб бораётган 71 нафар ёшлар етакчисига замонавий планшетлар топширилди.
Учрашувда бу каби имконият ва шароитлар маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш сифатини ошириш, белгиланган вазифаларни муваффақиятли бажаришга хизмат қилиши таъкидланди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi