Туман ҳокими Носгарда аҳоли мурожаатларини ўрганди

×

 2022-03-16 17:13:33    394

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманида сектор раҳбарларининг аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларини аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида ўтказилаётган сайёр қабуллари давом этмоқда.

Туман ҳокими ҳудудларда фуқаролар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганмоқда. Носгар МФЙда сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси ва ҳоким ёрдамчиси иштирокида ўтказилган бугунги сайёр қабулда ҳам 10 нафар фуқаро турли масалалардаги мурожаатлари билан иштирок этди.

Қабул давомида 5 нафар фуқаронинг коммунал соҳа, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, банк кредити, уй-жой учун ер ажратиш, уй-жойни кадастрдан ўтказиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, тиббий хизмат ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.

Ҳар бир мурожаат диққат билан эшитилиб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чоралари кўрилди. Бартараф этиш учун вақт ва маблағ зарур бўлган муаммолар тегишли идораларга топширилиб, аниқ вазифа ва муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинди. Банкдан кредит олиш, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, таълим, тадбиркорликни бошлаш каби масалалар бўйича одамларни қийнаётган муаммолар жойида кўриб чиқилиб ҳал этилгани аҳолининг давлатимиз сиёсатига, ислоҳотларнинг истиқболига ишончини янада оширди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab