МАҲАЛЛАЛАРДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2022-03-16 17:02:46    368

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан, Оқ-ер маҳалла фуқаролар йиғинида 2-сектор ҳудудидаги маҳалла раислари иштирокида  амалий семинар ўтказилди.

Семинарда бўлим бошлиғи М. Бекмирзаева ва унинг нуронийлар бўйича ўринбосари Т.Абдураҳмоновлар иштирок этишди. Семинар даомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ–92-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг (01.03.2022 йил, ПФ-81-сон).  фармони қабул қилингани ва фармон билан, Маҳалла раисига қўшимча ҳуқуқлар берилгани ҳақида тушунчалар берилди.

 Жумладан, ҳоким ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспекторларининг фаолиятини ҳудуддаги биринчи навбатда ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни бартараф этишга йўналтириш ҳамда бу борада жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

 Уларнинг фаолиятини баҳолаш ҳамда натижалари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашларига ахборот киритиб бориш;

Уларни рағбатлантириш ёки уларга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича мазкур ходимларнинг юқори турувчи ташкилотларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш;

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги 146-сонли  «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва шу кунги 147 маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарорлари хусусида сўз юритилди.

Шундан сўнг МФЙда олиб борилган ишлар маҳаллабай тарзда МФЙ раислари томонидан танқидий ва таҳлилий тарзда ўрганилган бўлса, бўлим мутахассислари томонидан МФЙда юритилган иш ҳужжатлари кўздан кечирилди.

Семинарда барча маълумотлар таҳлил қилиниб МФЙнинг эришилган ютуқлари ва йўл қўйилган камчиликлари иштирокчиларга ўқиб эшиттирилди. Семинардан кўзланган мақсад шу орқали МФЙларда фаолият олиб бораётган раисларнинг иш фаолиятида тажриба алмашиш бўлиб иштирокчилар амалий тарзда ўтказилган семинардан ўзларига хулоса чиқардилар.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab