РИШТОНЛИК ЁШ ТАЭКВОНДОЧИНИНГ МУВАФФАҚИЯТИ

×

 2022-03-15 14:04:53    445

PDF yuklash
Chop etish


Шу йилнинг 12-14 март кунлари Москва вилоятининг Котельники шаҳрида таэквондо ВТФ бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.  Унда дунёнинг йигирмадан ортиқ давлатидан таэквондочилар қатнашдилар. Турнирда жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорларининг иштирок этгани баҳсларнинг муросасиз кечишини таъминлади.

Ушбу мусобақада Фарғона вилоятидан 9 нафар ёш спортчилар қатнашди. Энг қувонарлиси улар орасида риштонлик спортчи ҳам бор. 2009 йилда туғилган Субҳонали Шерматов мусобақада бронза медалини қўлга киритди.

Риштон тумани Хуррамобод маҳалласида таниқли спортчи Носиржон Шерматов ёш спортчиларга таэквондо сир асрорларини ўргатиб келмоқда. Бугун ана шу маҳалла залида шуғулланиб келаётган ёш спортчилар халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

- Риштон туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олаётган Субҳонали Шерматов мусобақа ғолиблиги учун асосий даъвогар эди, дейди Носиржон Шерматов. – Аммо ёш спортчимиз кутилмаганда жароҳат олди. Шундай бўлса-да, у бронза медалини қўлга киритиб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab