ЁЙИЛМА МФЙДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-03-12 16:57:47    349

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбарияти томонидан, Маҳалла фуқаролар йиғинида сектор кесимида, ҳудудидаги МФЙ раислари иштирокида семинар ўтказиб келинмоқда.Семинар доирасида, қабул қилинган Қонун ва қарорлар ижроси, маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилган ва олиб борилган ободонлаштириш ишларини ўрганиш мақсадида, мавжуд кўчаларга МФЙ раислари юборилган бўлса, бўлим мутахассислари томонидан, МФЙдаги ҳужжатларнинг юритилиши ва улардаги йўл қўйилган камчилик ҳамда мавжуд муаммолар ўрганилмоқда. Амалий тарзда ўтказилаётган семинарнинг навбатдагиси бугун Ёйилма МФЙда бўлиб ўтди. Ўтказилган ушбу семинарларда, бўлим бошлиғи М. Бекмирзаева, унинг Нуронийлар бўйича ўринбосари Т. Абдураҳмонов ва бўлим мутахассис ходимлари томонидан, иштирокчиларга ўрганувда аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан, ушбу камчиликларни бартараф этиш борасида кўрсатма ва таклифлар берилди. Семинарлар давом этмоқда.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab