Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати нечанчи ўринда?
2022-03-11 15:10:37 403
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига ахборот хизматлари раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг рейтингини эълон қилиб бориш вазифаси юкланган.Мазкур топшириққа асосан 2019 йил 3 октябрда“Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида 3187-рақам билан рўйхатдан ўтказилган.Ушбу низомга кўра, Агентлик икки йилдан буён давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари матбуот котибларининг жамоатчиликка Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва топшириқларининг ижроси, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифалари ҳақида тезкор, холис ҳамда биринчи манбаа сифатида тўлиқ ахборот етказиши, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари фаол мулоқот ўрнатиш, эълон қилинаётган танқидий материалларга ўз вақтида ва сифатли муносабат билдириш борасидаги фаолиятини ўрганиб, баҳолаб келмоқда.2022 йилнинг январь-февраль ойларида Агентлик томонидан республика даражасидаги 139 та ташкилот ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда 206 та туман ва шаҳар ҳокимликлари матбуот котибларининг 2021 йил II ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги ўрганилди.2021 йилнинг II ярим йилликдаги натижаларига кўра, Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Аброр Деҳқонов 83,5 балл билан Республикада 22-ўрин, вилоят ва водийда 2-ўринни қўлга киритди. Тўлиқ жадвал билан қўйида танишишингиз мумкин: https://aoka.uz/uzb/news/1224
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi