Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди

×

 2022-03-07 15:08:00    486

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туманимиздаги “Қандак” тантаналар мажмуасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкил этилди. Туман ҳокими,  секторлар раҳбарлари ва туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида ўтказилган тадбирда 200 дан зиёд туманимизнинг фаол хотин-қизлари жам бўлдилар.

Тадбир аввалида туман ҳокими Суфҳонжон Солиев Халқаро хотин-қизлар куни билан барча мунис ва мўътабар аёлларни қутлади.

– Аввало, сизларни, сизларнинг тимсолингизда мўътабар онахонларимиз, мунис опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами  8 март — Хотин-қизлар куни билан туманимиз фаоллари, кенг жамоатчилик номидан самимий муборакбод этаман!

Хотин-қизларни қанчалик улуғласак, қанчалик эъзозласак, оз. Ҳамиша биз уларга таъзимдамиз. Энг яхши тилакларимиз, энг яхши гапларимиз, қалбимиздаги энг яхши ниятларимиз сизлар учун, - дея тилак билдирар экан, туман ҳокими Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборлари натижасида мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимизни ҳаётдан рози қилиш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш сўнгги йилларда давлат сиёсатининг бош масалаларидан бирига айланганини алоҳида қайд этди.

Тадбир давомида туман ижтимоий ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган бир гуруҳ фаол хотин-қизлар вилоят ва туман ҳокимлиги фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, “Қошқайрон” маҳалласи оила ва хотин-қизлар ижтимоий маънавий масалалар бўйича раис ўринбосари Мақсудахон Эргашевага “Мўътабар аёл” кўкрак нишони тантанали тарзда топширилди.

Тадбирнинг бадиий қисми барчага байрамона кайфият улашди. Элимиз суйган санъат усталари, туман маданият бўлимининг таниқли хонандалар ижросида янграган қўшиқлар армуғони гўзаллик ва нафосат соҳибалари учун чинакам туҳфа бўлди. Иқтидорли ёшлар муқаддас аёл, мўътабар она, обод Ватан ва истиқлолимизни мадҳ этувчи тароналари, гўзал ашъорлари билан даврага файз бағишлади.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab