Халқ қабулхонаси муаммоларни жойида ўрганди
2022-03-05 06:30:05 424
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан муаммолар жойида ўрганилмоқда. Жумладан, Риштон тумани Дашт-Пандигон МФЙ Ёшлик кўчаси 64-уйда яшовчи фуқаро Абдуллаева Махфуза ва бошқалар туман Халқ қабулхонасига келиб, 14 та электр таянч устун ўрнатиш, ичимлик суви тармоғи тортиш масалаларида мурожаат қилган. Ушбу мурожаатни жойида ўрганиш мақсадида туман Халқ қабулхонаси мудири С.Додобоев, туман ҳокими ўринбосари Н.Орипов, "Фарғона сув таъминот" МЧЖ Риштон туман филиали раҳбари, туман Ободонлаштириш бўлими бошлиғи, ТЭТК мухандиси ҳамда ҳоким ёрдамчиси билан мурожаат тушган маҳаллага борилди ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi