Байрам тадбирлари давом этмоқда
2022-03-05 06:28:16 503
Давлатимиз раҳбари юртимизда аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади, ушбу эзгу қараш ҳаётимиз қоидасига айланиши учун барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак», деган эдилар ўтказилган видеоселектор йиғилишида. Дарҳақиқат, аёл бор экан, оила деган муқаддас қўрғон, фарзанд деган бебаҳо неъмат бор. Аёлларимиз ўзларини бахтли ҳис қилишар экан, албатта оиламиз, жамиятимиз ҳам бахтли бўлади.“Аёлни эъзозлаш-эзгулик ва адолат мезони" деган бош ғояни ўзида мужассам этган "Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги" бугун туманимизда турли тадбирлар билан бошлаб юборилди. Хусусан, хафталик доирасида бугун Марказ ва Қурғонча МФЙларда 8- Март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан “Бугунги кунимизга шукроналик” байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда маҳалла хотин-қизлари иштирокида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”да руйхатда турувчи аёллар, нуроний онахонлар, тадбиркор аёллар, давлат ташкилотларида ишлаб ҳозирда нафақада бўлган хотин-қизлар иштирок этдилар. Тадбир давомида маҳалланинг энг фаол аёли, энг фаол жамоатчи аёллари совғалар билан тақдирланди. Жойларда “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги" доирасида тадбирлар давом этмоқда.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi