БАЙРАМГА МУНОСИБ ТУҲФА

×

 2022-03-05 06:25:55    377

PDF yuklash
Chop etish


8-март Хотин-қизлар байрами аарафасида туманимизда ажойиб хуш хабар қанот ёзмоқда. Бугун Марказ МФЙда кўп қаватли уйлардан иборат бўлган “Янги Ўзбекистон” мавзесининг очилиш маросими ўтказилди. Очилиш маросимида туман ҳокими, туман ҳокими ўринбосарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари, туман маданият бўлими ходимлари, МФЙ раиси ва ёшлар етакчиси ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этишди. Маълумот учун “Марказ” МФЙда 17 та тўрт қаватли уйлар қурилган бўлиб 400 тадан ортиқ хонадондан иборат бўлиб, бу ерда асосан ёшлар истиқомат қилишади.  Айтганча, “Янги Ўзбекистон” мавзесида “Ёшлар гузари” ва “Марказ” МФЙ идораси ҳам жойлашган. Бундан ташқари, 150 ўринли болалар боғчаси ҳам ушбу мавзеда жойлашган. Замонавий ва шинам уйга кўчиб ўтган фуқаролар бугунги доруломон кунларга шукрона келтиришмоқда. Риштон туманида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. 


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 169 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab