РИШТОН - ДЕРУТА: АМАЛИЙ НАТИЖАЛАР САРИ

×

 2022-03-04 10:54:45    347

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, ўтган йилнинг ноябрь ойида Риштон тумани делегацияси Италиянинг Дерута шаҳрида бўлиб, ташриф давомида аҳдлашув меморандуми имзоланган эди. Унга кўра, Дерута шаҳри делагацияси Риштон туманига ташриф буюриши белгилган эди. Кеча Риштон тумани ва Италиянинг Дерута шаҳарларининг ҳокимлари ва фаоллари  ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди. Тадбирда  Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров ҳамда Италия вакили сифатида Дерута шаҳар мэри Michele Toniaccini, ижтимоий-иқтисодий соҳа вакиллари ва Риштон тумани ҳокими Суфхонжон Солиев, туман ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Абдуқаҳҳор Жўрабоев ва мутасадди раҳбарлар иштирок этишди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, иштирокчилар келгусида ҳам дўстлик жамиятлари фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида бундай учрашувларни тез-тез ўтказилишини белгилаб олдилар.Учрашув якунида Италиянинг Дерута шаҳри делегациясининг туманимизга ташрифи борасида ҳам келишиб олишди. Италияликларнинг туманимизга июнь ойларида келишни режалаштирилмоқда. 


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab