Мамадали Топиволдиев музейига саёҳат
2022-03-03 16:46:03 437
Мамадали Топиволдиев музейига сайёҳат
Бугун 3 март куни Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов бошчилигидаги ҳайъат Риштон тумани Зоҳидон МФЙ да жойлашган Мамадали Топиволдиев музейи ва Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган жангчилар шарафига қўйилган ёдгорликни зиёрат қилиб, жамоатчилик ва ОАВ ходимлари билан мулоқот ўтказдилар.
У.Юсупов Ватан озодлиги йўлида қурбон бўлган боболар хотирасини абадийлаштириш ёш авлодни муносиб тарбиялашга хизмат қилиши, орадан кўп вақт ўтса-да жасур аждодларимиз ҳаёти ҳақида янги ҳужжатлар топилаётганини таъкидлади. Архивчиларнинг изланишлари ва хорижий ҳамкорлар ёрдами билан кўплаб янги маълумотлар қўлга киритилди. Шу жумладан, “Осиё арслони”, “Казбек” номлари билан тарихда қолган Мамадали Топиволдиев ҳаётига оид ноёб ҳужжатларни олиб келдик, деди нотиқ.
Мулоқотда Зоҳидон МФЙ раиси Расулжон Раззоқов янги ҳужжатларни қабул қилиб олар экан, меҳмонларга миннатдорчилик изҳор этди. Меҳнат фахрийлари Ғофиржон Холбоев, Собитхон тўра, туман ҳокимлиги мутасаддилари, ОАВ вакили Зайлобиддин Йигиталиев ва бошқалар боболар кўрсатган қаҳрамонликлар ёшлар қалбини тўлқинлантириб, йигит-қизлар учун ибрат мактаби экани ҳақида фикр билдирдилар.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi