ОИЛАВИЙ БОҒЧАЛАР СОНИ КЎПАЙМОҚДА

×

 2022-03-01 17:01:35    368

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани Булоқбоши МФЙ ҳудудида жойлашган  "Шукрона" номли оилавий мактабгача таълим ташкилоти 50 ўринга кенгайтирилди. Тадбиркор Гулрух Мирсобирова томонидан ташкил этилган оилавий мактабгача таълим ташкилотига худуддаги 50 нафар мактабгача таълим тизимига қамралмаган болалар қамраб олинди. 6 нафар фуқоролар доимий иш ўрни билан таъминланди. Оилавий макабгача таълим ташкилотида болажонлар учун барча шароитлар яратилган. Ташкилотда балажонлар учун тажриба майдончаси сифатида иссиқхона яратилди. Яратилган шарт-шароитдан ота-оналар жуда хурсанд.

Шунингдек, бугун Хўжа Илғор МФЙ ҳудудида  тадбиркор Равшаной Камолдинова томонидан 50 ўринга мўлжалланган оилавий мактабгача таълим  ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Ташкилотнинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М. Бекмиразева, Хўжа Илғор МФЙдаги туман ҳокими ёрдамчиси Р. Камолов, туман МТБ мудири М. Дадажонова, маҳалла фаоллари, ота-оналар иштирок этдилар. Шу кунга қадар мазкур маҳалла ҳудудида мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлмаган. Шу боис бу ерда яратилган шарт-шароитлардан ота-оналар жуда хурсанд.

 



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 175 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab