НОҚОНУНИЙ ҲАРАКАТ ЖАРИМАГА ОЛИБ КЕЛДИ
2022-03-01 16:18:17 499
Kun.uz сайти ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган “Риштондаги 700 йиллик дарахтлар хавф остида” номли мақола юзасидан Риштон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Риштон тарихий шаҳарлардан бири бўлиб, бугунги кунда туманимиз туристик масканга айланиб бормоқда. Бу борада тарихий обидаларимиз муҳим аҳамиятга эгадир. Хусусан, Риштон тумани марказий бозори ҳудудидаги 7 асрдан буён асраб, келинаётган тут дарахти туман аҳли учун ардоқли саналади.
Kun.uz сайти ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган “Риштондаги 700 йиллик дарахтлар хавф остида” мақола эълон қилингач, туман ҳокимлиги, Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш туман бўлими томонидан ишчи гуруҳи ташкил этилиб, ҳолат ўрганилди.
Ўрганишлар жараёнида тадбиркор бозор ичидаги тут дарахтларига зарар етадиган даражада яқин жойда қурилиш ишларини бошлагани ойдинлашди. Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 43-сонли қарорига асосан, дарахт юз ёшдан ошгач, ёдгорлик сифатида муҳофазага олинади. Жумладан, мазкур дарахтлар ҳам давлат муҳофазасидадир. Шу боис, қонунбузулишига йўл қўйган тадбиркор қонунда белгиланган тартибда жаримага тортилди. Шундай қилиб, Риштондаги 700 йиллик дарахтлар хавфдан холи бўлди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi