ТУМАН ҲОКИМИ ЧЎНҒАРАДА
2022-03-01 06:30:36 431
Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев аҳолининг яшаш шароити билан танишиш мақсадида, ҳудудларни маҳаллабай ўрганмоқда. Навбатдаги манзил анклав ҳудуд Чўнғара маҳалласи бўлиб туман ҳокими у ерда аҳоли билан учрашди ва шароитларни ўрганди.
Нажот мактабда, нажот таълимда, нажот билимда
2022 йил 28 январь куни муҳтарам юртбошимиз раҳбарлигида мактаб таълимини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор давомида катта режаларни рўёбга чиқариш учун аввало, таълим сифатини яхшилаш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Дарҳақиқат, замонавий мактабнинг вазифаси ҳар бир ўқувчининг иқтидорини кашф этиш, ҳар томонлама тартибли, билимли ёшларни тарбиялаб, вояга етказишдан иборат.
Туман ҳокими Чўнғара маҳаллага сафар давомида у ердаги 44-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Мактабдаги шароитларни ўрганди. Шунингдек, ушбу ҳуддуддаги мактабгача таълим ташкилоти ҳамда маҳалла кутубхонасини ҳам кўздан кечирди.
- Таълимга катта эътибор беришимиз керак, дейди туман ҳокими. - Нажот мактабда, нажот таълимда, нажот билимда. Болаларимиз билимли бўлишлари керак. Бу борада ҳукуматимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда. Бунга муносиб жавоб беришимиз керак.
Томорқа - қўшимча даромад манбаи
Халқимиз азалдан деҳқончиликда, боғ яратиш ишларида намуна бўлиб келган. Бугунги кунда кўпчилик ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, бир йилда мўмай даромад олаётганлар ҳам орамизда кўплаб топилади. Томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида Чўнғарада ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Фуқаролар ўзлари эгаллаб турган томорқалардан самарали фойдаланиш ва бу орқали даромад топиш, томорқадан етиштирган ҳосилни аввало ўз оиласи ундан кейин эса бозорларимизга арзон ва сифатли қишлоқ хўжалини махсулотларни етказиб беришни яхши тушунган ҳолда меҳнат қилишмоқда.
Туман ҳокими Чўнғарага қилган сафари чоғида ушбу маҳалада аҳоли томонидан томорқа ерлардан унумли фойдаланаётганлигининг гувоҳи бўлди.
- Томорқа ризқ-насиба, мўмай даромад манбаи. Унинг даструхонимиз файзу баракаси, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрни беқиёс. Ҳамма гап ундан оқилона фойдаланишда. Шундай экан, айни экин-тикин мавсумида фурсатни бой бермай, кафтдек ерни ҳам бўш қолдирмасдан экин экиш, ниҳол қадаш, ер-сув ресурслари, яратилган ишлаб чиқариш салоҳиятидан унумли фойдаланиш, пировардида аҳоли бандлиги ҳамда турмуш фаровонлигини таъминлашга мустаҳкам пойдевор яратиш даврнинг талаби, деди туман ҳокимига ҳамроҳлик қилган маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Турсунхўжа Абдураҳмонов.
Хотин-қизлар бандлиги таъминланса, жамиятда ижтимоий барқарорлик бўлади
Туманимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларни иш билан таъминлаш мақсадида тикув-трикотаж корхоналари ташкил этишга катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида янги иш ўринлари яратилиб, аёллар бандлиги таъминланмоқда.
Чўнғара маҳалласида тикувчилик цехи ишга тушурилиб шу маҳаллада яшовчи 10 нафардан ортиқ ишсиз хотин-қизларни бандлиги таъминланиб уларни доимий даромад манбаига эга бўлишларига эришилди. Янги иш ўринлари ташкил этиш аҳолини барқарор даромад билан таъминлашга хизмат қилади. Эндиликда корхонада тайёрланаётган маҳслотларни қўшни давлатларга экспорт қилиш ҳам режалаштирилмоқда.
Туман ҳокими сафар давомида мазкур тикув цехидаги шароитлар билан ҳам танишди, тадбиркор аёл билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида тикувчилик цехининг янада ривожлантириш учун барча имкониятларни ишга солиш лозимлигини бу борада туман ҳокимлиги доимо ёрдамга тайёр эканлигини таъкидлади.
"Инсон қадри учун"
Юрт ободлиги, халқимиз фаровонлиги, фарзандлар таълим-тарбияси, оилалар мустаҳкамлиги, инсон қадрини улуғлашда маҳалла институтининг ўрни беқиёс. Риштон туманида "Инсон қадри учун", деган ғояни амалга оширишда белгиланган вазифалар ижроси бажарилмоқда.
Туман ҳокими Чўнғарадаги сафар чоғида кам таъмирланган, ижтимоий ҳимояга мухтож хонадонларга бўлиб уларнинг ҳолидан хабар олди. Зеро, аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифасидир.
Сафар давомида туман ҳокими фуқаролар билан учрашиб, ҳар биримиз ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашишимиз, бу борада ишларни жадаллик билан олиб бориш,баҳор олди ерларни экишга тайёрлаш, кўчат қуриш, деворларни оқлаш лозимлигини, ҳар бир фуқаро ўз хонадони олди кўча маданиятига эътибор қаратиши зарурлиги борасида гапириб ўтди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi