"Мен сени севаман, она Ватаним" шиори остида Ёшлар форуми ўтказилди

×

 2022-02-24 15:21:11    387

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, шунингдек Риштон туманида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, истеъдодли йигит-қизларни излаб топиш ва уларни қўллаб-қувватлаш, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида шаҳардаги 4 та сектор раҳбарлари ташаббуси билан "Мен сени севаман, она Ватаним” шиори остида Ёшлар форуми ўтказилди.  

Риштон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туман спорт бўлими, туман маданият бўлими, Ватанпарвар ташкилоти, туман маънавият ва маърифат бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган форум “Соғлом ҳаёт сари беш минг қадам” шиори остида соғломлаштириш тадбири билан бошланди. Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари иштирок этишиб, соғлом турмуш тарзига амал қилиш бўйича ўз тавсияларини берди.

Форум дастури доирасида маҳаллалардаги вақтинча ишсиз ёшларни ишга жойлашишларига кўмаклашиш мақсадида шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан “Ишга марҳамат” акцияси, “Тинчлик- осойишталик олий неъмат” мавзуида иқтидорли ижодкор ёшлар кўргазмаси, “Билим ва истеъдодим Сен учун Ватан!” номли ёш санъатсеварлар,  “Маҳалламиз пахлавонлари” шиори остида спортнинг футбол, волейбол, шахмат-шашка, қўл тўпи ҳамда стол тенниси турлари, шунингдек, тош кўтариш, арқон тортиш ўйинлари ва бошқа соғломлаштириш тадбирлари ўтказилди.

Шунингдек, ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмалари намойиши, “ёшларнинг китобга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда уларда китобхонлик фазилатларини шакллантириш мақсадида “Мен ўқиган китоб” шиори остида “Заковат” интеллектуал ўйини, “Хорижий тил билимдони” мавзуида билимлар синови тадбирлари ҳам ташкил этилди.

Ёшларни ҳарбий соҳага қизиқтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Шарқий-ҳарбий округининг ҳарбий хизматчилари ва “Алпомиш” мактаби тарбияланувчилари томонидан кўргазмали чиқишлар ҳам намойиш этилди.

Форум доирасидаги концерт дастурида вилоятимиздаги хушовоз хонанда Акмал Саъдихонов томонидан ёшликни, Ватанни улуғловчи куй-қўшиқлар ижро этилди. Шунингдек, таниқли қизиқчи Анвар Неъмадалиевнинг чиқишлари ҳам йиғилганларга манзур бўлди.

Бугунги ўтказилган "Ёшлар форуми" ҳудуддаги ёшларда катта таассурот қолдирди. Кун давомида ўтказилган ўнда ортиқ лойҳалар ва спорт мусобақаларида риштонлик ёшлар ўз истеъдодлари ҳамда иқтидорларини намоён этдилар.

Кенг қамровли форум якунида ўтказилган ўндан ортиқ танлов ғолиблари туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab