ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

×

 2022-02-23 16:51:24    329

PDF yuklash
Chop etish


Футбол миллионлар ўйини. Бу оммавий спорт турини Риштонда ҳам севишади. Бугунги кунда туманимизда оммавий футболни ривожалантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугун Зоҳидон МФЙда Алимқул ота Холбоев хотирасига бағишланган мусобақага старт берилди.  

Мусобақада тумандаги маҳаллалардан келган 24 та жамоа иштирок этмоқда. Жамоалар олти гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.

Бугунги очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман спорт бўлими ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этишди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими бу йил Риштонда бу каби мусобақалар кўплаб ўтказилишини таъкидлади ва мусобақа иштирокчиларига омад тилади.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab