“УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-02-18 14:16:24    384

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 15 январь куни ўтказилган 2-сонли йиғилиш баёнининг 17-бандида Ўзбекистои Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Маданият бўлими, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда маҳаллаларда ижтимоий муҳитни яхшилаш, жумладан, олис, ижтимоий аҳволи оғир ҳамда кўп миллатли маҳаллаларда уч авлод учрашувлари, маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш чораларини кўриш топшириғи берилган.

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Риштон туман Халқ қабулхонаси мудири С.Додобоев, туман ҳокими С.Солиев, туман маънавият ва маърифат бўлими ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда  "Уч авлод учрашуви" тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда нуронийлари, ота-онахонлар, ўрта ва ёш авлод вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда туман маданият бўлими томонидан тайёрлаган куй-қўшиқлар ва рақслар фахрий устозлар ва мураббийлар ҳамда меҳмонларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбир давомида шунингдек, туман маънавият ва маърифат бўлими томонидан Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан ўтказилган танлов ғолиблари ҳам тақдирланишди.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab