ЧАҚАЛОҚ САВДОСИ – ЖАМИЯТ КЕЛАЖАГИГА ТАҲДИД!

 2022-02-17 16:39:34    406

PDF yuklash
Chop etish


Ҳозирда жамиятимизда кўп учраётган жиноятлардан бири бу – “чақалоқларнинг савдоси” хисобланади. Бу ачинарли ҳолатдир. Инсон қандай қилиб тўққиз ой ўз танасида кўтариб дунёга келтирган фарзандини моддий маблағ илинжида сотиши мумкин? Ушбу қилмиш ҳуқуқ нуқтаи назаридан жиноят хисобланса, дин нуқтаи назаридан катта гуноҳдир.

Жиноятлар статистикасидан келиб чиқиб, кўпинча никоҳсиз дунёга келтирилган фарзандларини сотиш ҳолатлари хиссаси юқорилиги аниқланганлигини айтиб ўтиш ўринлидир.

Шунингдек, чақалоқ савдосининг кўпайиб бораётганига аксарият ҳолларда боланинг онаси ижтимоий ҳимояланмаганлиги, моддий кўмакка муҳтожлиги ёки турмуш қурмаган қизларнинг ҳомиладорлигини оиласидан яширишга уриниши сабаб бўлмоқда.

Бундан ташқари, аёл киши фарзанд кўрмаган оилаларда чақалоқни сотиб олишга эҳтиёжи борлиги ва бунинг натижасида юқори моддий манфаат топиш имкони мавжудлиги сабабли бу каби қабих ишга қўл уради.

              Ушбу муаммо умумжаҳон миқёсида эътироф этилиб, кўпгина олимлар ва тадқиқотчилар томонидан чуқур ўрганилаётганлигига қарамасдан,
бу борада ҳозирга қадар етарлича умумлашган маълумотлар тақдим этилмаган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “БМТнинг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенсияга одам савдоси ва айниқса, аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш ва тақиқлаш ҳамда бундай
хатти-ҳаракатларга нисбатан жазо қўллаш тўғрисида”ги қўшимча Баённома”сида “одамлар савдоси” тушунчаси ўзининг расмий изоҳига эга бўлди.

              Юртимизда одам савдосига оид ноқонуний хатти-ҳаракатларга қарши тадбирлар, давлат ва жамоат органлари томонидан бажариладиган энг муҳим вазифалар йўлга қўйилган. Ўзбекистон инсонпарвар демократик давлат сифатида умумэътироф этилган халқаро норма ва қоидаларни ўз миллий ҳуқуқ тизимига кенг жорий қилиш йўлини тутади.

Хулоса ўрнида, бундай жиноятларнинг вақтида олди олинмаса, оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Чақалоқ савдоси каби жиноятларнинг барвақт олди олиниши жамиятимиз келажаги учун муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

 

 

Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси

У. Эргашев

 




<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab