Сўхободлик болажонларга янги боғча туҳфа этилди

×

 2022-02-08 15:03:01    453

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманининг олис ҳудудларидан бири бўлган “Сўхобод” маҳалласидаги 56-сонли мактабгача таълим ташкилоти янги қиёфада болажонларни бағрига олди“Инвестиция” давлат дастури доирасида замонавий, барча қулайликларга эга боғча маҳалланинг 120 нафар жажжи болажонлари учун эндиликда энг севимли тарбия ва таълим маскани бўлади.Мазкур муасасса «Фарғона қурилиш» МЧЖ томонидан 3,5 млрд маблағ эвазига қуриб битказилди.Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими, туман сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.Туман ҳокими барчани янги мактабгача таълим ташкилоти ишга тушгани муносабати билан қутлар экан, тарбиянинг негизи бўлган мактабгача таълим ташкилотларини замон талаблари даражасида юқори савияда ташкил этиш, зарур анжомлар, малакали кадрлар билан таъминлаш етук, баркамол келажак авлодни тарбиялашда муҳим омил эканлигини таъкидлаб ўтди.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab