НОГИРОНЛИК АРАВАЧАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
2022-02-03 05:13:12 576
Аҳолининг ёрдамга, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд қисмини қўллаб-қувватлаш, уларга амалий ёрдамлар кўрсатиш халқимизга хос хусусиятлардан саналади.Риштон туманидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг 7 нафарига ёрдам сифатида электрон ногиронлик аравачалари топширилди.Ногиронлик аравачаларини топшириш жараёнида Риштон тумани ҳокими С. Солиев, туман прокурори Ш. Турдалиев, туман ҳокими ўринбосари З. Умаров, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М. Бекмиразева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Т. Абдураҳмонов, туман Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими мутахассислари иштирок этдилар.Ушбу ғамхўрликдан кўнгиллар тоғдек кўтарилган фуқаролар эндиликда фақат уйда ўтирмасдан, тоза ҳавони айланиш, ташқарига чиқиб қўшнилар билан суҳбат қуришларини мамнунлик билан ифода этдилар.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi